Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
БОҒИЙ (ТАЖОВУЗКОР)ЛАРНИНГ ҲАДИ
Тажовузкорлар Ислом давлатига қарши чиққан кимсалардир. Уларнинг ўз марказлари ва куч-қувватлари бўлади. Улар давлатга итоат этмай, унга қарши қурол билан чиқиб, уруш эълон қиладилар. Бу ишда одил халифага қарши чиқадиларми, золим халифагами, диндаги бир таъвилга қарши чиқадиларми ёки дунё умидида шундай қиладиларми, фарқи йўқ. Модомики, Ислом ҳокимиятига қарши қилич яланғочлар эканлар, ҳаммалари ҳам боғийлар (тажовузкорлар)дир. Халифа ёки унинг ноиби уларга хат юбориб, ҳокимиятнинг нимасидан норози эканликларини сўраши, агар бирор ноҳақликни айтишса, уни баратарф этиши, бирор шубҳани даъво қилишса, уни очиб бериши, бирор нарсани ноҳақ, деб билсалару, аслида у ундай бўлмаса, унинг далилини кўрсатиб, ҳақлигини ойдинлаштириши лозим бўлади. Чунки Ислом мусулмонларга ҳокимда Худо тарафидан бир ҳужжат билан тасдиқланувчи очиқ куфрни ёки унинг Ислом ҳукмларини татбиқ қилмаётганини кўрганларидагина унга қарши қилич яланғочлашни буюрган. Агар улар шариатнинг талабини бажариш учун чиқаётган бўлсалар, уларга қилаётган ишларининг нотўғрилигини тушунтириш лозим. Қайтсалар - улар тек қўйилади, қайтмасалар - уларга қарши курашиш вожиб бўлади. Курашиш уруш тарзида эмас, одоб бериш тарзида бўлади. Шунга кўра, зарурат туғилмаса, самолётлар, бомбалар, оғир артиллерия билан оммавий қирғинлар қилиш ҳаромдир. Ҳарбий услублар эмас, одоб бериш услублари муқтазоси билан иш юритилади. Уларнинг зурриётлари ёки қочганларини ўлдириш ҳаром. Урушдан тийилганларига тегилмайди. Биронтасини ўлдирган бўлсалар, унинг учун ўлдирилмайдилар. Улардан бирови асир олинса, унга нисбатан асир сифатида эмас, жиноятчи сифатида муомала қилинади. Чунки у асир эмас. Мол-дунёлари ҳам ўзлариники ҳисобланади. Улардан олиш дуруст бўлмайди. Чунки улар ҳам фуқаро ҳисобланиб, уларга одоб бериш тақозоси билан уруш услуби қўлланган бўлади. Шунинг учун улар билан курашиш уруш ҳам, жиҳод ҳам дейилмайди.
Боғий (тажовузкор)ларга ҳад белгилашда Оллоҳ Таолонинг ушбу оятига асосланилади:
87-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|